“Реал” “Ливерпуль” футболчисини кутяпти
“Ливерпуль”нинг ёш футболчиси Неко Уильямс “Реал” скаутлари эътиборини қозонди ва тез орада Мадридга кўчиб ўтиш учун таклиф олиши кутилмоқда.
19 ёшли уэльслик ҳимоячи “Ливерпуль” таркибида жами 21 та расмий учрашувда майдонга тушди ва ишончли ўйини билан истеъдодини кўрсата олди.
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам вундеркиндни қўйиб юбормоқчи эмас. У шу кунларда футболчин жамоада қолишга кўндириш учун суҳбатлашишни режалаштирган.
Неконинг ливерпулликлар билан шарномаси яна беш йил амал қилади. Бироқ, унинг трансфер суммаси 4 миллион евро қилиб белгилангани боис, бу суммани тўлаган жамоа футболчини қўлга киритиши мумкинлигини билдиради.
Фикрлар