Асосий мазмунга ўтиш

«Реал» Лунин билан «Барселона»га қарши сўнгги ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлган

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Эль класико»да «Реал» дарвозасини касалланган Куртуа ўрнига катта эҳтимол билан Андрей Лунин қўриқлайди.

«Реал» «Эль-Класико» куни Тибо Куртуа касаллиги сабабли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди. Шу боис, мадридликлар дарвозасини Андрей Лунин қўриқлаши кутилмоқда. Аввалроқ Жозе Моуриньо украиналик дарвозабон майдонга тушишга муносиб эканини таъкидлаганди. Лунин 2026/2027 йилги мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмади.

Лунин «Эль-Класико»да сўнгги бор асосий таркибда майдонга тушганида, «Реал» ўз майдонида «Барселона»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Ушбу учрашув 2024 йил 26 октябрь куни бўлиб ўтган.

Умуман олганда, Андрей Лунин «Барселона»га қарши тўрт марта майдонга тушган. Ушбу баҳсларнинг учтасида «Реал» ғалаба қозонган, бир марта эса мағлуб бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ