"Реал" Лунинни яна ижарага бериб юборди

"Реал" дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини "Овьедо" клубида давом эттиради.

Мадрид клуби 20 ёшли дарвозабонни 2020 йилнинг 20 июнь кунига қадар ижарага берганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, украиналик дарвозабон мавсумни "Вальядолид" клубида бошлаган эди, аммо ўйин амалиёти етарл бўлмагани учун мадридликлар дарвозабонни ортга қайтаришди.

Жорий мавсумда Лунин Ла Лига доирасида бирорта учрашувда майдонга туширилмади, Испания Кубогида эса 2 та баҳс ўтказди.

Маълумот учун, Сегундада иштирок этадиган "Овьедо" клуби 22 та турдан сўнг, 17-ўринни эгаллаб турипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!