Украиналик кипер жамоага Тибо Куртуа келганидан сўнг учинчи дарвозабонга айланиб қолди ва унинг "қироллик клуби" сафида ўйин амалиётига эга бўлиши сўроқ остида қолди.

Унинг хизматларига бир қатор испан жамоалари қизиқиш билдирмоқда. "Райо Вальекано", "Реал Вальядолид" шулар жумласидан.

Бироқ Marca тарқатган хабарга кўра, "Реал" вакиллари уни "Леганес"га ижарага беришга қарор қилган.