"Реал" Мадрид - "Реал" Вальядолид: Матнли трансляция

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жуниор тўпни рақиб посбонига шунчаки совға қилди.

  • 90+2'

    Марсело рақибига нисбатан кескин ўйнагани учун жазоланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Эрвиаснинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 87'

    Бензема майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Майораль ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Мадридликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 82'

    Модричнинг зарбаси устунга тегиб, майдонга қайтди.

  • 78'

    Каземиро огоҳлантирилди.

  • 77'

    Бензема Жуниорни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо тўпга бразилияликдан аввал ҳимоячи етиб келди ва зарбага имкон қолдирмади.

  • 76'

    Охирги дақиқаларни меҳмонлар фаолроқ ўтказишмоқда.

  • 74'

    Куртуа дарвозаси қаршисида хавфли зарбалар анча кўпайиб қолди. Бельгиялик кипердан навбатдаги сейв.

  • 72'

    Винисиусни йиқитган Гонсалес огоҳлантирилди.

  • 71'

    Жарима майдони чизиғи устида Жуниорга нисбатан қўполлик ишлатилди. Майдон эгаларида яхши вазият юзага келди.

  • 69'

    "Реал" Вальядолиднинг бу сафарги ҳужуми ўта хавфли зарба билан якунланди. Куртуадан ажойиб сейв!

  • 67'

    Гол ўказиб юборган меҳмонлар дарҳол олдинга интилмоқда.

  • 65'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳимоячининг хатосидан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Винисиус дарвозани ишғол қилди.

  • 63'

    Меҳмонлар устози Гонсалес ҳам тактикага ўзгартириш киритди: Орельяна ва Эметерио захирага олинди. Уларнинг ўрни Кике Перес ҳамда Маркос Андре билан тўлдирилди.

  • 63'

    Икки рақибини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирган Марселонинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 59'

    Мезбонларнинг яхши ўйланган комбинацияси Бенземанинг нотўғри қарори туфайли узилиб қолди.

  • 57'

    Зидан томонидан 3 талик ўзгариш амалга оширилди: Иско, Одриосола ҳамда Йович майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Асенсио, Карвахаль ва Винисиус ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Жарима майдони марказида Рамос ишончли ўйнади.

  • 54'

    Вараннинг хатосидан кейин қийин аҳволда қолган мадридликлар жонига Куртуа ора кирди.

  • 52'

    Жавоб тариқасида олдинга ўтиб, зарба берган меҳмонлар футболчисининг уриниши ноаниқ кетди.

  • 52'

    Марселонинг узатмасини Вальверде боши билан дарвозага тўғирлаб юборди. Бироқ зарба у кутганчалик кучли чиқмади.

  • 48'

    Лука Йовичнинг бош билан йўллаган кучли зарбасини Роберто қайтарди. Қайтган тўпга аввалгисидан ҳам кучлироқ зарба берган Каземиронинг уриниши тўсинга тегди.

  • 47'

    Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужумини Варан зарарсизлантирди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Рақибини алдаб ўта олмаган Одриосола унга нисбатан қўполлик иштаишга мажбур бўлди.

  • 40'

    Катта куч билан олдинга ўтаётган "Реал" Вальядолид вакиллари қарши ҳужумга югураётган рақибларини майда фоллар билан тўхтатмоқда.

  • 39'

    Меҳмонлар рақиб узатмаларини тўхтатиб қолишни уддаламоқда.

  • 37'

    Орельяна узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Куртуа ўз ўрнида.

  • 35'

    Лука Йовичнинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.

  • 33'

    Ўйин темпи бироз пасаймоқда. Биринчи бўлиб "қаймоқранглилар" бироз фаолликни камайтиришди.

  • 31'

    Одриосола ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда. Бу сафар у Куртуанинг хатосидан кейин хавфни бартараф этди.

  • 29'

    Плано зарба ўрнига жамоадошларини тўп билан таъминламоқчи бўлди. Бироқ Одриосола вазиятни назорат қилиб турган эди.

  • 27'

    Меҳмонларнинг прессинги мадридликларни орқа чизиқда ўйнашга мажбур қилмоқда

  • 25'

    Модричнинг стандарт вазиятдан узатган тўпига жамоадошлари ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 23'

    "Реал" Вальядолид вакиллари ҳам тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 20'

    Одриосоланинг марказга узатган пасини Иско дарвозага йўллай олмади. Унга Бензема бироз ҳалал берганди.

  • 19'

    "Реал"нинг ҳужумлари хавфлироқ тус олмоқда. Бироқ меҳмолар ҳам бўш келмаяпти.

  • 17'

    Вальверденинг қойилмақом узатмасини Йович дарвозага жойлай олмади.

  • 14'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Бенземани Эметерио қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 12'

    Марселонинг Йовичга узатган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 10'

    Меҳмонлар посбони Робертодан ажойиб сейв! Кипер Вальверденинг аниқ уринишини бартараф этди.

  • 7'

    "Реал"нинг ҳужуми Модричнинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 5'

    "Қаймоқранглилар" илк бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ Модричнинг узатмасига шериклари ета олмади.

  • 3'

    Майдон эгалари эрта прессинг уюштириб, дарҳол тўпни қайтариб олмоқда.

  • 2'

    Илк дақиқада Бензема жамоадошларини олдинга бошлади. Бироқ унинг узатмаси рақиб ҳимоячисидан ўтмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Биз кутган ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади. Футболчилар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Сизлар билан бугунги учрашувни Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!