
"Реал Мадрид" - "Барселона". Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди
Бугун Испания Суперкубогининг финал баҳси доирасида "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари тўқнаш келади.
"Кўк-анорранглилар"да мазкур кубок 14 та бўлса, "Реал"да эса 15 тани ташкил этади. Мазкур баҳсдан сўнг кучлар тенглашиши ёки фарқ иккитага ошиши мумкин.
Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.
"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда "Барса"нинг ғалабасига ишонмоқда: "Реал Мадрид" 2:3 "Барселона"
"Sportingnews" ва "SportMole" нашрларининг ёзишича минимал устунликда мезбонларнинг қўли баланд келади: "Реал Мадрид" 2:1 "Барселона".
Sports.uz сайти эса бугунги беллашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланиши ва пенальтилар серияси "Барса" фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар