
"Реал Мадрид" футболчиси ёзда жамоани тарк этади!
"Реал Мадрид" футболчиси Лукас Васкес ёзда жамоани тарк этиши ҳақида ўйламоқда.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, 33 ёшли ҳимоячи Лукас Васкес ушбу мавсум якунлангач, эркин агент сифатида "қироллик клуби"ни тарк этади. Маълумотларга кўра, у клубда сўнгги бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади, шундан сўнг жамоа билан хайрлашади. Унинг кетиши Трент Александер-Арнольд билан шартнома имзоланишига боғлиқ экани қайд этилмоқда.
Васкес 2007 йилдан бери "қаймоқранглилар" тизимида фаолият юритиб келаётганди. У мадридликлар сафида 398 та ўйин ўтказди ва жамоа билан 21 та совринни қўлга киритди, жумладан, 4 марта Ла Лига ва 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Фикрлар