"Реал Мадрид" посбонига Англия ва Туркия клубларидан таклифлар тушмоқда

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" дарвозабони Андрей Лунин ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.

Украиналик дарвозабон Андрей Луниннинг Мадриднинг "Реал" клубидаги келажаги ҳалигача мавҳум бўлиб қолмоқда. Таниқли нашрлардан бири "Defensa Central" маълумотига кўра, 26 ёшли дарвозабон "Астон Вилла" ва "Галатасарай" клубларидан ҳозирги шартномасидаги шартлардан кўра яхшироқ таклиф олган.

 Футболчининг агенти ушбу икки клубнинг қизиқишларини "Реал" раҳбариятига маълум қилган. Эҳтимолий трансферни фақатгина Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнггина, амалга ошириш мумкин.

 Қизиқарли томони шундаки, "Реал"нинг келажакдаги мураббийи Хаби Алонсо Луниндан келгуси мавсумда ҳам фойдаланишга режа қилмоқда ва унинг кетишини хоҳламаяпти. Шунга қарамай "қаймоқранглилар", футболчига клубни алмаштириш қарори бўлса, ёрдам беришга тайёр. 

 Украиналик дарвозабон "қироллик клуби" сафида ушбу мавсум 13 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва 5 та қуруқ серияни амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, Луниннинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача давом этади.

Элбек Нарзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!