"Реал Мадрид" Себальос борасида бир қарорга келди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Дани Себальос билан хайрлашиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Ярим ҳимоячи сўнгги учрашувларда ўз ўйини билан яхши таассурот қолдирди ва "қаймоқранглилар" раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилишга қарор қилди.

"Goal" нашрининг хабар беришича, яқин орада томонлар музокара столига ўтиришади. "Реал Мадрид" ва Себальос ўртасидаги амалдаги шартнома муддати жорий мавсум охирида якунланади.

Маълумот учун, 26 ёшли ярим ҳимоячи "қироллик клуби" сафида 2022/2023 йилги мавсумида умумий 17 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!