"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "Жамоада доим кўтарилиш ва тушишлар бўлган"

"Реал Мадрид" клуби ва Испания миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Гути жамоадаги мавсумининг бошланиши ҳақида гапирди.

"Кўтарилишлар ва пасайишлар доим бор бўлган. Клуб аслида яхши мавсум бошлаган эди. Европа Суперкубогини қўлга киритди. Мбаппе ва Эндрик голлар уриб, анча ишончди кўринди. Аммо Ла Лигадаги дуранглар ташқарида шов-шувга сабаб бўлди. Ўйлайманки, Килиан ва бошқа янги келганлар жамоага янада киришиб кетиши билан вақт ўтиб, барчаси яхшиланади", - деди "Реал Мадрид"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!