"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "Мураббийликда омадим келмаяпти"

"Реал Мадрид" жамоасининг собиқ футболчиси Рауль Браво мураббий сифатидаги тажрибаси ҳақида гапирди

"Ҳа мен мураббийлик ҳам қилиб кўрдим. Лекин бу узоққа чўзилмади. Афсуски, муваффақиятга эриша олмадим. Мен интизом ва жиддийлик билан ўйналадиган футболга ўрганиб қолганман. Бироқ, бош мураббийликда доим ҳам ҳиссиёт билан яшай олмайсиз. 

"Реал Мадрид"да ҳаммаси бошқача. У ер мисоли бахтли бир оилага ўхшайди. Ҳамма бир йўналишда эшкак эшишади. Норози юзлар йўқ. Барча нарса яхшироқ ишлайверади. Мисол учун Висенте дель Боске ёки Карло Анчелотти қаттиққўл мураббий эмас. Лекин улар кийиниш хонасини бошқаришни билишади. Шунинг учун ҳам улар ҳурматга лойиқ инсонлар", - деди Рауль Браво.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!