"Реал Мадрид" тажрибали футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби Дани Карвахаль билан шартномани узайтирмоқчи. "Маrcа" нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти футболчини у билан шартномани узайтириш нияти ҳақида аллақачон хабардор қилган. Клуб испанияликни дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири деб билади
.
Карвахалнинг агенти тез орада бош директор Хосе Анхел Санчес билан учрашиши кутилмоқда. Қайд этилишича, 32 ёшли ҳимоячи билан шартнома узайтирилиши "Реал Мадрид"нинг ёш футболчиларга нисбатан сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Карвахалнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!