"Реал Мадрид" тарих яратишда давом этмоқда! 500-ўйин, плей-офф серияси ва юлдузлар рекорди

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, тунда УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки беллашувида Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашув давомидан сўнг жамоа ва бир неча футболчилар ўзига хос рекордлар қайд этишди. Мазкур муҳим статистикалар билан тўлиқ танишинг.

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасидаги 500-учрашувини ўтказди. (Ғалаба - 312, Дуранг - 85, Мағлубият - 113). "Реал" турнир тарихида бу кўрсаткичга эришган биринчи жамоа бўлди.

Саралаш ўйинларини ҳисобга олмаганда, мадридликлар 300-ўйинда ғалаба қозонган, бу иккинчи ўриндаги "Бавария"дан 63 та кўп.

"Реал Мадрид" Чемпионлар оигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 18 ўйинининг атиги 1 тасида мағлуб бўлди (12 ғалаба, 5 дуранг).

Родригонинг голи мадридликлар учун "Атлетико"га қарши уй учрашувида сўнгги 19 йил ичида барча мусобақалардаги энг тезкор гол бўлди (3 дақиқа 25 сония). Олдин 2006-йил март ойида Кассано "матрасчилар"га гол урганди (3 дақиқа 5 сония)

Родриго Чемпионлар лигаси тарихида 25 та гол урган энг ёш бешинчи футболчи бўлди (24 ёшу 54 кун). Бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни Холанд (22 ёшу 47 кун), иккинчи ўринни Мбаппе (22 ёшу 80 кун), учинчи ўринни Месси (22 ёшу 286 кун), тўртинчи ўринни Рауль (23 ёшу 252 кун) эгаллаб турибди.

Браим 21-асрда 3 хил турнирда "Атлетико"га гол урган бешинчи мадридлик футболчи. Илгари бу муваффақиятга Рамос, Роналду, Бензема ва Родриголар эришган.

Менди кетма-кет 2 учрашувда голли узатмани амалга оширди. Ушбу учрашувларга қадар француз мадридликлар сафида 80 та ўйиндан буён голли узатма бермаётган эди.

Вальверде "Реал Мадрид" сафидаги 300-учрашувини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!