
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси сафдан чиқди!
"Реал"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга товон жароҳати сабаб бир неча машғулотларни, жумладан якшанба куни тонгдаги йиғинни ҳам ўтказиб юборди. Унинг сешанба куни Австриянинг "Тироль" клубига қарши ўтказиладиган охирги мавсумолди назорат учрашувида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Жароҳатнинг даражаси ҳали номаълум, аммо бундай жароҳатдан тўлиқ тикланиш одатда бир неча ҳафта талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, Камавинга 2024/25 йилги мавсумнинг охирги олти учрашувини, жумладан Испания Кубоги финалини ҳам мушакнинг узилиши сабаб, ўтказиб юборган эди ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам улгурмаган.
Фикрлар