"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин
Дани Себальос жорий ёзда "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Бетис" 29 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий номзод сифатида турибди. Дани Себальос "Бетис" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У 2017 йилда "Реал"га 16 миллион евро эвазига ўтган. Амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда "Реал Мадрид" сафида 22 та учрашувда иштирок этган, аммо ҳали самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 8 миллион евро деб баҳоламоқда.
Фикрлар