"Реал" мағлубиятга учраш бўйича сўнгги 10 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Кеча Испания Ла Лигасининг 35-турида “Реал” сафарда “Райо Вальекано” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, бу “қироллик клуби”нинг жорий мавсум Ла Лигадаги 10-мағлубияти бўлди. Улар сўнгги бор бир мавсумда бу қадар кўп мағлубиятга роппа-роса 10 йил муқаддам, яъни 2008/09 йилги мавсумда учрашган эди.

Умуман олганда эса “Реал” бу мавсум барча мусобақаларда жами 16 марта имкониятни бой берди. Бу ҳам сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.

Маълумот учун, Зинедин Зидан жамоаси айни дамда 65 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!