"Реал" "Манчестер Сити" юлдузи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби ўз таркибини “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

"Қаймоқранглилар"нинг 28 ёшли португалиялик футболчига бўлган қизиқиши аввалроқ хабар қилинганди. "Diario AS " нашри тарқатган маълумотларга кўра, "Реал Мадрид" Канселуни сотиб олиш учун 40 миллиондан 50 миллион еврогача маблағ сарфлашга тайёр. Трансфер 2023 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Жоау Канселунинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали ҳар икки қанотда ўйнай оладиган вингернинг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда футболчи “шаҳарликлар” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!