"Реал" Манчестердан кетмоқчи бўлаётган юлдузчани олиб кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси форварди Жей-Жей Габриэль яқин вақтларда Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкин.

15 ёшли футболчи мавсум якунида эркин агент сифатида жамоани тарк этиш ниятида экани ҳақида клуб раҳбариятини аллақачон хабардор қилган. 

The Touchline нашри маълумотича, ёш истеъдод учун курашда ҳозирча «Реал» пешқадам ҳисобланмоқда. Англиялик футболчига «Барселона», ПСЖ ва «Бавария» томонидан ҳам қизиқиш билдирилгани айтилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Габриэлни айнан шу мавсумда асосий жамоа сафига босқичма-босқич қўшишни режалаштирган эди. Клуб ҳозирча ёш ҳужумчини қолишга кўндириш устида иш олиб бормоқда.

Габриэль жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси таркибида уч ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва икки марта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!