“Реал” Манчестерга жўнатган юлдузини қайтариб олади

“Реал” мутасаддилари 2022 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган Каземирони ортга қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Мадридликлар бразилиялик ярим ҳимоячини январь ойида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Trivela нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти Каземиро жамоадаги ёш ярим ҳимоячиларнинг ривожланиши ва ўсишига ёрдам бера олади, деган қарорга келган. Бундан ташқари, Каземиро жароҳат туфайли сафдан чиққан ўйинчиларнинг йўқлигини билдирмай, жамоанинг ҳимоя имкониятларини мустаҳкамлаши талаб этилади.

Икки йил муқаддам манчестерликлар бу ўйинчи учун мадридликларга 70 миллион евродан ортиқроқ бадал пули тўлаган эди. Бугунги кунда Каземиронинг трансфер нархи 15 миллион еврога тушиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!