"Реал" марказий ҳимоячисида коронавирус аниқланди
"Реал" жамоасида яна кадрлар муаммоси юзага келмоқда.
Бу сафар марказий ҳимоячи Эдер Милитао коронавирус инфекциясини юқтириб олди. "Marca" нашрининг маълум қилишича, футболчи дарҳол изоляцияга олинган ва бугунги машғулотларда қатнашмаган. "Қироллик клуби"ни эртага ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди.
Аввалроқ, ҳимоянинг бошқа вакиллари - Дани Карвахаль ва Альваро Одриосола жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Шунингдек, қанот ҳимоясида ҳаракат қилишга мажбур бўлаётган Лукас Васкес ҳам Ла Лига сўнгги турида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишига тўғри келганди.
Фикрлар