“Реал” машҳур футболчисини суперклубга сотишга рози бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби франциялик ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англиянинг «Ливерпуль» клуби қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, «Ливерпуль» 23 ёшли ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфери бўйича «Қироллик клуби»га сўров юборган. Хабар қилинишича, «Реал» ва бош мураббий Жозе Моуриньо франциялик футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Камавинганинг ўзи ҳам фаолиятида янги чақириқни қабул қилишга шай. Шунингдек, «Реал» Лондоннинг «Челси» клуби юлдузи Энцо Фернандесни сотиб олишни режалаштираётгани учун ярим ҳимоячини сотиши мумкин.
2025/26 йилги мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 43 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар