
“Реал” Мбаппе орзусидаги шартномани тақдим қилди
Машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг маълум қилишича, “Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппега даҳшатли маош таклиф қиладиган бўлди.
Агар франциялик юлдуз Мадридга келишга рози бўлса, унга беш йиллик битим берилади ва унга кўра ҳар мавсум учун 50 миллион евродан маош тўланади. Шунингдек, Килиан “Реал”ни танлагани учун 100 миллион евро миқдорида бир марталик бонус ҳам олади.
Ўз навбатида, ПСЖ ўз юлдузини осонликча қўлдан чиқармоқчи эмас. Пойтахтликлар 23 ёшли футболчига янги шартнома учун 180 миллион евро миқдорида кўтарма пули ва 25 миллион евро йиллик маош таклиф қилган.
Килиан ҳали келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Унинг қайси жамоани танлашини бутун футбол жамоатчилиги кутмоқда.
Фикрлар