“Реал” Мбаппе учун бир футболчисини “қурбон қилади”

  • 30 апрель, 2023, 23:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоа таркибига Килиан Мбаппени қўшиб олиш йўлларини қидирмоқда, деб ёзди TodoFichajes нашри.

Tecno

24 ёшли франциялик юлдузнинг трансфери 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Мадридликлар бу нархни пасайтириш учун ПСЖга ўз ўйинчисини таклиф қилишни режалаштиряпти.

Манбанинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” Мбаппе трансферига ҳимоячи Ферлан Мендини қўшмоқчи. Парижликлар 28 ёшли футболчи ёрдамида ҳимоянинг чап қанотини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Transfermarkt портали франциялик ҳимоячини 35 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!