"Реал" Мбаппе учун ПСЖга 280 млн евро таклиф қилмоқчи

"Реал" Мадрид клуби ёзги трансферлар даврида ПСЖ форварди Килиан Мбаппени сотиб олишга уруниб кўради.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” ёзда 20 ёшли франциялик футболчи учун Франция чемпионига 280 млн евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе “Реал”дан йилига 15 млн евро маош сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 31та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!