“Реал” Мбаппе ва Холанд аламига Англиядан тўпурар олади!

Ёзда ўзи кўзлаган асосий трансферлар – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан қуруқ қолган “Реал” янги ҳужумчи сифатида “Манчестер Сити”дан Габриэль Жезусни олиб келмоқчи.

Cadena Ser нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи мадридликларнинг ҳужум чизиғини кучайтиришга қодир.

Жезус якунланган мавсумда 41 та учрашувда 13 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди. “Шаҳарликлар” ўз сафиг “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни қўшиб олганидан кейин Жезус жамоани тарк этишга қарор қилди.

Ҳужум маркази ва ҳар икки қанотда ўйнай оладиган 25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. “Реал” уни олиш учун 50 миллион евро атрофида харажат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!