
“Реал” Мбаппедан аламини олиб, уни “кесиб ташлади” (фото)
Хабарингиз бор, “Реал” раҳбарияти “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени трансферини муваффақиятли якунлади.
Бу трансфер ўйинчи Франция терма жамоаси ихтиёрида экан пайтда амалга оширилди. Мадидликлар твиттердаги расмий саҳифаси орқали Чуамени “Реал”нинг ўтган мавсумдаги қаҳрамони Карим Бензема ортида турган суратини жойлади.
Қизиғи шундаки, бу суратда Килиан Мбаппе ҳам бор эди. Лекин франциялик ҳужумчининг ПСЖни танлаганидан аламзада бўлган “Қироллик клуби” мутасаддилари суратдан унинг расмини “кесиб ташлади”.
Аслида бу суратнинг оригинал кўриниши қуйидагича бўлган.
Фикрлар