“Реал” Мбаппедан кейин ПСЖнинг яна бир юлдузига кўз тикди. Парижликлар талвасада...

ПСЖ тарихида энг зўр тўпурар бўлган Килиан Мбаппенинг “Реал”га текинга ўтиб кетгани энг оғриқли трансфер бўлди.

“Реал” клубни тарк этган жамоа сардори Начо Фернандес ўрнига бошқа ҳимоячи қидирмоқда ва рўйхатга Ашраф Хакимини киритди.

RMC Sport нашрининг ёзишича, парижликлар муҳим аҳамиятга эга ўйинчини сақлаб қолиш учун Ҳакимига янги шартнома таклиф қилган. Манбага кўра, клуб марокашлик ҳимоячини жамоани қолишга кўндира олгани айтилмоқда.

Ашраф Ҳакими аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳсобланади. Бироқ “Қироллик клуби” мураббийлари унга асосий таркибдан жой бермаган.

Аввалига икки мавсум ижара асосида “Боруссия”да ўйнаган Ашраф 2020 йили “Интер”га кўчиб ўтди. Италия клуби 43 миллион еврога олган футболчини бир йилдан кейин 68 миллион евро эвазига ПСЖга ўтказиб юборди.

25 ёшли Ҳакимининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Бугунги кунда футболчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!