“Реал” Мбаппега ишонмаяпти. Шу боис, шарт қўяди!

  • 19 Jun 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти клубнинг асосий трансфер нишонларидан ҳисобланган Килиан Мбаппе атрофидаги вазиятни хотиржам кузатмоқда.

Tecno

Маълумки, 24 ёшли форвард ПСЖ билан шартномани 2025 йилнинг ёзига узайтирмаслигини эълон қилганидан кейин парижликлар Мбаппени шу ёз ичи сотиб юбормоқчи.

Хабарларга қараганда, мадридликлар Мбаппега таклиф юбориш учун қулай вазиятни кутмоқда. Унга кўра, “Реал” қишки трансферлар вақтида – Килиан Мбаппенинг шартномани якунланишига ярим йил қолган пайтда таклиф юбормоқчи.

Шу билан бирга, ўтган йилги хатони такрорламаслик учун “Қироллик клуби” Мбаппедан январь ойининг ўзида дастлабки битимни имзолашни талаб қилади. Акс ҳолда клуб бу трансфердан воз кечиши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!