“Реал” Мбаппега қанча тўлаши маълум бўлди

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал” сафига қўшилади, деб хаюар тарқатди таниқли журналист Николо Скира.

Манбанинг аниқлашича, франциялик футболчи “Қироллик клуби”билан 2027 йилгача давом этадиган узоқ муддатли битим тузади. Мадридликлар унга ҳар йили 30 миллион евро маош тўлайди. Шунингдек, 10 миллион евро миқдорида бонус ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Мбаппе яна 40 миллион еврони шартнома имзолагани учун бонус сифатида қабул қилиб олади.

ПСЖ ҳамон етакчи ҳужумчисини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Мбаппе клуб раҳбарияти томонидан берилган шартномалар ўта манфаатли эканига қарамай, уларни қабул қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!