"Реал" Мбаппега ультиматум қўйди

  • 21 февраль, 2022, 14:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансферидан хавотирда, деб ёзмоқда The Times.

Tecno

Манбага кўра, “қироллик клуби” Мбаппе ёзда жамоага ўтмаса, Килиан учун ажратилган бюджет бошқа футболчиларга сарфланиши ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга, ПСЖ ҳужумчига “Реал” такрорлай олмайдиган ажойиб таклиф билан чиққан.

Маълумот учун, 23 ёшли франциялик футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. У бу мавсум барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!