"Реал" Мбаппени олишга тайёр

ПСЖ ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. "Реал" клуби эса вазиятни диққат билан кузатяпти.

Франциялик футболчининг битими 2022 йилга қадар мўлжалланган. Париж клуби форвард билан ёзгача келишувга эриша олмаса, мадридликлар уни харид қила олишига ишонади. Бу ҳолатда, испан клуби битим тахминан 180 млн еврога тушишини режалаштирмоқда.

Аs нашрининг маълумотларига кўра, Мбаппе амалдаги клубининг 3 та таклифини рад этиб улгурган. Агар товон пули кўтарилса, у келишувни қабул қилиши мумкин.

Бундай вазият "Реал" учун муаммо бўлиши мумкин. Чунки, унинг нархи "қаймоқранглилар" беришга тайёр бўлган 180 млн евродан юқори бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!