"Реал" Мендини қанчага сотиши маълум

Fichajes нашрининг хабар беришича, "Реал" раҳбарияти жамоадан кетмоқчи бўлиб юрган ҳимоячи Ферланд Мендини 60 миллион евродан камига сотмайди.

27 ёшли франциялик футболчининг хизматларига даъвогарлар талайгина. "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл" шулар жумласидан. Энди улар орасида қайси бири Франция терма жамоаси футболчиси учун “қироллик клуби” сўраётган маблағни тўлашга тайёр бўлса, футболчи ўшаники бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Менди 2019 йилдан бери Мадрид клубида ўйнаб келмоқда. У бундан аввал “Лион” ва “Гавр” клубларида тўп сурган.

Ферлан жорий мавсум Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!