"Реал" Милитао билан янги шартнома имзолашга яқин

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао "қироллик клуби" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, бразилиялик тез орада "қаймоқранглилар" билан янги келишув имзолайди. Шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар тузилади.

25 ёшли футболчи тиззасидаги жароҳати туфайли бутун мавсумни ўтказиб юбориш хавфи бор. Бироқ Мадрид жамоаси раҳбарияти Милитаога ишонади ва янги шартнома имзолашдан қўрқмади.  

Эслатиб ўтамиз, Милитао "Реал Мадрид"даги фаолияти давомида клуб миқёсида барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!