"Реал" Модрич ўрнига 3 та футболчи номзодини кўриб чиқмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби 34 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модричга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бу борада Кай Хавертц ("Байер"), Фабиан Руис ("Наполи") ва Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") каби футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Модричнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис мадридликлар унга истаган жамоаси билан музокара ўтказишга руҳсат беришган.

Лука Модрич “Реал” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!