«Реал» Модричга муносиб ўринбосар топди

"Реал" "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Don Balon" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, "Қироллик клуби" сербиялик футболчини Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Савичнинг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Жорий мавсум 27 ёшли футболчи 31та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!