"Реал" Модричга ўринбосар харид қилмайди, чунки уларда заҳира варианти бор
"Реал" раҳбарияти айни дамда ижарада тўп сураётган Мартин Эдегорни кейинги мавсумдан асосий таркиб футболчисига айлантиришни режалаштиришмоқда.
Таъкидланишича, Эдегорнинг "Реал Сосьедад" таркибида кўрсатаётган ўйини мадридликларда яхши таасурот қолдирмоқда, шу сабаб клуб уни Лука Модричга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Хорватиялик футболчининг "Реал" билан шартномаси 2021-йил ёзида якунига етади, бироқ 34 ёшли футболчи мавсум якунланганидан сўнг Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
Фикрлар