"Реал" Модричга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Аммо...
Хорватия терма жамоаси шифокори Лука Модричнинг Евро-2024да иштирок этишини айтди. Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи 2022/2023 йилги мавсум якунида бутсасини "михга илмоқчи" эмас. "AS" хабарига кўра, "Реал" Мадрид Модричга янги шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо томонлар ҳозирча шошилмапти. Бу борадаги музокаралар фақат кейинги йилда бошланади.
Лука Модрич сентябрь ойида 37 ёшга тўлди. Ярим ҳимоячи ўн йилдан кўпроқ вақт давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқда. Хорватиялик футболчи 2012 йилнинг август ойи охирида "Тоттенхэм"дан Мадрид клубига ўтган эди.
Қўшимча қиламизки, ноябрь ойида Хорватия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Фикрлар