"Реал" мундиалдан кейин Азарни сотиб юбормоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Эден Азарни имкон қадар тезроқ сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти Азар Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўз даражасини кўрсата олишига умид қилмоқда. Агар футболчи яхши ўйнаса, унга бошқа жамоалар қизиқиш билдириши мумкин. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, футболчининг ўзи ҳам "Реал"ни тарк этишни истамоқда.

31 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2024 йил июнь ойи охиригача амал қилади. "Тransfermarkt" портали Азарнинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!