"Реал" мураббийлар штаби: Кичик танаффус ривожланиш учун вақт беради

CHERY AUTO

"Реал"нинг мураббийлар штаби сўнгги ўйинларда қайд этилган натижалар жамоага муайян маънода вақт ютиб берган, деб ҳисобламоқда.

Tecno

Мадридликлар охирги уч учрашувда кетма-кет ғалабага эришди: Ла Лигада "Алавес" (2:1) ва "Севилья" (2:0) мағлуб этилди, Испания Кубогида эса "Талавера" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилди. 

"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, Хаби Алонсо ва унинг штаби ушбу ғалабалар туфайли вазиятни барқарорлаштириш учун қўшимча вақт қўлга киритилганини ўйламоқда. Улар Рожество танаффуси жамоадаги муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Мураббийларнинг фикрича, натижалар пасайишининг асосий сабабларидан бири — жароҳатлар фонида юзага келган чарчоқ ва таркибда чуқурлик етишмаслиги.

Шу билан бирга, клуб раҳбарияти Рожество байрамлари даврида кескин қарорлар қабул қилиши эҳтимоли паст экани қайд этилмоқда. Бироқ Хаби Алонсонинг клубдаги ўрни ҳали ҳам жиддий кузатув остида қолмоқда. Испания Суперкубогидаги иштирок жамоа қай даражада реал ўсишга эришганини кўрсатиб бериши керак.

Танаффусдан кейинги илк ўйинда "Реал" "Бетис"га қарши майдонга тушади. Испания Суперкубоги ярим финалида эса "қироллик клуби" "Атлетико" билан тўқнаш келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию