"Реал" мухлислари учун кутилмаган хабар!
“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча “Атлетико”га қарши бўлиб ўтган Испания Суперкубоги баҳсида жароҳат олди.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли испаниялик футболчи тўпиғини қайриб олган.
El Chiringuito TV нашрининг ёзишича Рамос тахминан 10-15 кун майдонга тушолмайди.
Маълумот учун, “Реал” ўзининг навбатдаги учрашувини 18 январь куни ўз майдонида “Севилья”га қарши ўтказади.
Фикрлар