"Реал" мухлислари учун нохуш хабар!
“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа вингери Эден Азар “Валенсия”га қарши бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги ярим финал баҳсини ўтказиб юборишини айтди.
“У аниқ Испания Суперкубогида ўйнай олмайди. Аммо, ундан кейин соғайиб, тезроқ сафга қайтишига умид қиламан”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи ноябрь ойи охирларида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСЖга (2:2) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Маълумот учун, Азар бу мавсум “Реал” сафида Ла Лида 8 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Испания Суперкубоги эса 9-12 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда шунингдек "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ҳам иштирок этишади.
Фикрлар