"Реал" мухлислари учун нохуш хабар!

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда жароҳат олди. 

Карим "Сан-Себастьян"да кечган баҳснинг 17-дақиқасида чап оёғидан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига Лука Йович майдонга тушди ва ўз номига битта гол ва ассист ёздириб қўйди.

Ҳозирча, Бенземанинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Жорий мавсум форвард Ла Лигада 15та ўйинда 12та гол уриб, 11та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!