"Реал" мухлислари учун нохуш хабар: биратўла 2 етакчи футболчи сафдан чиқди
"Реал" клубининг "Твиттер" тармоғидаги расмий саҳифаси жамоа етакчилари Каземиро ва Эден Азарда коронавирус аниқланганини расман маълум қилди.
Хабарла айтилишича, футболчиларнинг жума куни эрталаб топширган тест натижалари ижобий кўрсаткич берган. Клубнинг қолган барча ходимларида бундай ҳолат кузатилмаган.
Энди футболчилар "Валенсия"га қарши ўйинни ва терма жамоалари сафида ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтадиган учрашувларни ўтказиб юборади.
Фикрлар