"Реал" мухлислари учун хушхабар

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар жиддий жароҳатдан сўнг тузалиб, спорт формасини тикламоқда.

"АS" нашри тарқатган хабарга кўра, Азар тўп билан баъзи машқларни бажаришни бошлаган ва аста-секин тикланмоқда. Бельгиялик футболчи мавсум давом эттириладиган вақтга қадар тўлиқ тикланиб бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги бор 22 февраль санасида "Реал" таркибида майдонга Азар яна икки ҳафтадан сўнг яшил майдонга қайтади. Ушбу мавсум 29 ёшли футболчи Ла Лигада 10 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол киритган ва 4 та голли узатмани амалга оширишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!