"Реал" мухлислари учун хушхабар

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар тикланиш жараёнини якуний босқичини ўтамоқда ва у мадридликларнинг "Испания" чемпионати "Сельта"га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Таъкидланишича, белгиялик футболчи заҳира ўриндиғида ўйинни бошлаши кутилмоқда. Сўнгги бор Азар 26-ноябрь куни майдонда ҳаракат қилган эди.

Жорий мавсумда Азар "Реал" либосида Ла Лига доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!