"Реал" мухлислари учун хушхабар!

"Реал" қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жароҳатидан тўлиқ тикланди ва Ла Лига доирасидаги "Леванте"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати ёзмоқда.

Испаниялик футболчи "Алавес"га қарши дастлабки тур ва Евро-2020 мусобақасини, қолаверса, ўтган мавсум ярмини ўтказиб юборган эди. "Реал" – "Леванте" ўйини бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. 

2020/21 йилги мавсумда Карвахаль 13 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голга ассистентлик қилган. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!