"Реал" мухлислари учун зўр хушхабар!
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидан ўрин олган ПСЖга қарши жавоб ўйинида иштирок этиши мумкин.
AS нашри тарқатган хабарга қараганда, ярим ҳимоячи умумий гуруҳда шуғулланган. Крооснинг Париж клубига қарши ўйинда иштирок этиши унинг соғлиғига боғлиқ бўлади.
“100% тайёр бўлмаган футболчи бундай учрашувда майдонга туша олмайди. Агар Кроос 100 фоиз тайёр бўлса, у ўйнайди, 95 фоиз бўлса, ўйнамайди", - деди «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти.
Айтиш керакки, 32 ёшли футболчи Мадрид клубининг ПСЖ билан ўйин учун қайдномасига киритилган.
Аввалроқ Крооснинг ушбу ўйинда иштирок этиши футболчининг мушакларидаги микро ёрилиш туфайли сўроқ остида қолаётган эди.
"Реал" - ПСЖ учрашуви эртага, 9 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да.
Фикрлар