"Реал" мухлислари учун зўр хушхабар!

Мадриднинг "Реал" клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Қайд этилишича, томонлар янги шартнома борасида икки ой аввал тўлиқ келишиб олишган, бироқ бу келишув оғзаки бўлган. Энди эса барча керакли ҳужжатлар имзоланган ва фақатгина буни "Реал" томони расман эълон қилиши қолган холос.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Модрич кеча "Реал" сафида навбатдаги Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Бу “Реал” учун 14-, Лука учун эса “қироллик клуби”даги 5-Чемпионлар лигаси ғолиблиги бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!