"Реал" мухлислари учун зўр янгилик бор! (ФОТО)
“Реал” Мадрид клуби сардори Серхио Рамос коронавирусдан тўлиқ фориғ бўлди ва машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
35 ёшли футболчи жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 гол ва 1 та ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз якунига етади.
"Қироллик клуби" раҳбарияти Рамос билан келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Унга ПСЖ, "Ювентус" ҳамда "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар тарқалган.
“Реал” ўзининг навбатдаги учрашувини 25 апрель куни ўз майдонида “Бетис”га қарши ўтказади.
Фикрлар