“Реал” мухлисларига хушхабар!
Франциялик тўпурар Карим Бензема “Реал” билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, томонлар ўзаро ҳамкорликни бир йилга узайтириб, 2024 йилнинг ёзигача давом эттирадиган бўлди. Бенземанинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган эди.
Клуб мутасаддилари бу янгиликни тез орада расман эълон қилиши кутилмоқда.
Карим 2009 йилдан бери пойтахт клубида тўп тепяпти. Куни кеча 34 ёшли футболчи ўз фаолияти давомида илк бор “Олтин тўп” соврини билан тақдирланди.
Бензема ўтган мавсумни жуда юқори даражада ўтказган эди. У “Реал” сафида Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Бундан ташқари, ушбу турнирлар тўпурарига ҳам айланди.
Фикрлар